Махсус сиртқи бўлим

19 Январь, 2021

Махсус сиртқи бўлим

Бўлим бошлиғи: 

Тоғаев Шавкат Хуррамович

Телефон: 221-21-17

Электрон почта: Shavkat.65@bk.ru

Ш.Х.Тоғаев 1965 й. туғилган. 1995-йил Ўзбекистон Миллий Университети (собиқ ТошДУ) Фалсафа  факультетининг Фалсафа бўлимини тугатган.

Фалсафа фанлари номзоди, доцент. 50 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шу жумладан, 3 монография, 4 та ўқув-услубий қўлланма, 2 та илмий-оммабоп рисола, 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган.

Илмий йўналиши: 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа. "Миллий мафкурани ривожлантиришнинг илмий-назарий масалалари" мавзусида докторлик диссертацияси устида ишламоқда.  

Қарши давлат университетининг Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 9-августдаги «Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3183-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда 7 та таълим йўналишлари бўйича махсус сиртқи, 13 та таълим йўналишлари бўйича сиртқи (5 йиллик) ҳамда 15 та таълим йўналиши бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълим шаклларида малакали педагог кадрлар тайёрланади. 

Сиртқи (махсус сиртқи) таълим йўналишларида ўқув жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонуни, “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва бошқа тегишли ҳуқуқий-меёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Сиртқи таълим йўналишларида ўқиш муддати 5 йил, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда 3 йил бўлиб, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳамда чет эл фуқарорлари ўқишга қабул қилинади. 2019/2020 ўқув йилида Махсус сиртқи таълимини 1112 нафар талаба битирди ва уларга олий маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломлари берилди. Айни пайтда университет Сиртқи (махсус сиртқи) таълим йўналишларида 3583 нафар талаба таҳсил олмоқда. 2020/2021 ўқув йилида сиртқи (5 йиллик) таълимга 925 нафар, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга 1200 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.