Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси

19 September, 2022

Кафедра мудири: т.ф.н., доц.

Вардияшвили Афтандил Асқарович

Телефон: (+998 93) 525 14 41

Электрон манзили:  qardu_afdandil@edu.uzvardi41@mail.ru

Кафедра ҳақида

Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари 2021 сентябрь ойида  “Касбий таълим” ва ”Иссиқлик физикаси ва энергетикаси” базасида ташкил этилди. 2021 йил сентябрь ойидан унга в.б т.ф.н., дотс. Вардияшвили Афдандил Асқарович мудирлик қилмоқда.

Кафедрада 4 нафар доцент, 3 нафар катта ўқитувчи ва 3 нафар ассистент ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Илмий салоҳият – 32 %.

Кафедрада 4та патент олинган, 4 та монография, услубий қўлланмалар, чет эл журналларида ва халқаро, республика миқиёсида конференция материалларида мақола, ҳамда тезислар чоп этилган

Кафедрада тайёрланаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар: 60711000-Муқобил энергия манбалари (турлари буйича), 60721200 - Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тикув буюмлари технологияси), 61040100-Транспорт логистикаси (автомобиль транспорт) ва 70530904-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади. Мазкур йўналиш бўйича ҳозирда 150 нафар талаба таҳсил олмоқда.

 Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Бакалавриат 60711000-Муқобил энергия манбалари (турлари буйича) 

Йўналишга кириш (Муқобил энергия манбалари).

Шамол энергетикаси

Қуёш энергетикаси

Гидрогазодинамика

Электр машиналари.

Метрология ва стандартлаштириш

Иккиламчи энергия манбалари.

Иссиқлик техникасининг назарий асослари.

Атом электр станциялари ва уларнинг эксплуатацияси

Қуёш иссиқлик қурилмалари ва тизимлари.

Биомасса энергияси ва улар асосидаги энергетик қурилмалар

Қуёш элементлари, фотоэлектрик батареялар ва уларнинг бутловчи қурилмаларини тайёрлаш  технологиялари

Кичик гидроэлектр станциялар

60721200 - Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тикув буюмлари технологияси)

Касбий педагогика  

Касбий таълим методикаси

Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлар асослари

Енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги

Расм ва бадиий графика

Амалий антропология ва биомеханика асослари.

Композиция асослари

Костюм ва мода тарихи

Енгил саноат маҳсулотлари лойихалаш асослари

Касб маҳорати.

Ўқув устахонаси

Либос дизайни

Енгил саноат маҳсулотларини конструкциялаш

Енгил саноат маҳсулотлари технологияси

Енгил саноат технологик жиҳозлари

Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жараёнини лойиҳалаш. 

61040100-Транспорт логистикаси (автомобиль транспорт)

Мутахассисликка кириш        

Транспорт умумий курси                                                                               

Метрология, стандартлаштириш ва ўзароалмашувчанлик             

Логистика                                                                                                

Транспорт иқтисодиёти ва менежмент                                                     

Автомобилларда ташиш жараёнини моделлаштириш                                   

Транспорт логистикаси                                                                                  

Ташиш жараёнини бошқаришнинг интеллектуал тизимлари                                

Шахар транспорт тизимини режалаштириш                                                     

Мультимодал ташувлар технологияси                                                                 

Транспорт тизимларини бошқариш                                                                                  

Жамоат транспортида ташишни ташкил этиш ва бошқариш                     

Автомобиль транспортида юкларни ташиш                                                                                                                  

Магистратура

70530904-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф -муҳит физикаси

Қуёш энергиясининг физикавий асослари

Қуёш энергетикасининг ривожланиш истиқболлари

Қайта тикланувчи энергия манбалари

Фотоволтайканинг физик асослари

Амалий қуёш энергетикаси

Фотоволтайка материалларнинг физикаси

Фотоволтайка материалларнинг оптик хусусиятлари

Қуёш энергетикаси материалшунослиги

Қуёш элементларнинг оптикаси ва спектроскопияси

 Кафедра профессор - ўқитувчилари таркиби:

Вардияшвили Афдандил Асқарович, доцент

Теймурханов Анвар техника фанлари номзоди, доцент

Бобожонов Йўлдош Тиловович, доцент

Ўтаев Собир Ачилович, досент

Зохирова Шахноза Муродиллаевна,ўқитувчи

Вардияшвили Асфандиёр Асқарович, катта ўқитувчи

Рахмонов Фарҳод  Гаппарович, катта ўқитувчи

Даминова Юлдуз Салимовна, ўқитувчи

Каримова Салима Эломоновна, ўқитувчи

Каримов Баходир Сафарович, ўқитувчи 

 Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012-сонли қарорига мувофиқ         олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва амалий изланишларга ўз эътиборини қаратган Қарши давлат университети олимлари Европа иттифоқининг “Эрасмус” дастури асосида бажариладиган ишларга фаол иштирок этмоқдалар. Улардан бири “РЕНЕС: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси ҳисобланади.

Лойиҳа грантхолдери-Италиянинг ЛЪАкуила университети ҳисобланиб, уни амалга оширишда Европанинг 4 та ОТМлари яъни, Италиянинг ЛЪАкуила Университети бош координатор, Германиянинг  Берлин Техника  Университети, Швесия Технология Қироллиги институти,Болгариянинг София Химия-технология ва металлургия Университети УCТМ (БЛ) ва Ўзбекистондаги  6та ОТМлари ҳамда ноакадемик ташкилотлар иштирок этмоқдалар.

 Лойиҳа 3 йилга (2016-2019 йй) мўлжалланган бўлиб, унинг мақсади: Ўзбекистон давлат муассасалари, саноати экологик ва энергия муаммоларини маҳаллий ва минтақавий даражада ҳал қилишга эга бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасидаги мутахассис – муҳандиснинг янги профилини яратишдан иборат.

Юқорида зикр қилинган “РЕНЕС” лойиҳасини ва унга қуйилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида университетда дотс.А.А.Вардияшвили бошчлигида ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Мазкур лойиҳа доирасида Испаниянинг “ЭДИБОН”  фирмаси томонидан “Компьютерда бошқариладиган қуёш электр энергия олувчи қурилма”си ва “Компьютерда бошқариладиган қуёшдан иссиқлик энергия олувчи лаборатория қурилма”лари ўрнатилиб, амалий тажриба синовлари ўтказилди.

Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш учун барча ёш ўқитувчилар тажрибали ўқитувчиларга бириктирилган. 3 нафар ўқитувчи докторлик илмий иши устида ишламоқда. Кафедра қошида илмий семинар фаолият кўрсатади.

Кафедра ЎзР ФА Физика-техника институти, Энергетика вазирлиги хузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Миллий университетининг "Физика" кафедраси, Ғузор саноат техникуми ва кўпгина республикамиздаги олий ўқув  юртлари билан ҳамкорлик асосида фаолият олиб бормоқда.

Ишлаб чиқариш корхоналаридан “Қашкадарё вилояти иссиқлик манбаи”ДУК, “Хисорак ГЕС” унитар корхонаси, ходимлари билан шартнома асосида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Кафедра қошида “Ёш энергетиклар” тўгараги фаолият кўрсатади, унга 20 дан ортиқ иқтидорли талаба жалб этилган.

Кафедрада 2 та ўқув лабораторияси  мавжуд. Бундан ташқари "Қайта тикланувчи энергия манбалари" ва Гелиоэнергетика соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боради. Магистрлар магистрлик диссертацияларини  бажаришмоқда.

Кафедранинг иккита профессор-ўқитувчиси А.А.Вардияшвили, Й.Т.Бобожоновлар докторлик диссертацияларини ҳимоя қиладиган ихтисослашган илмий кенгашга аъзодирлар.

Кафедра аъзолари Халқаро, республика, вилоят ва университет миқёсида ўтказиб келинаётган илмий-амалий конференцияларда ўзларининг мақола ва тезислари билан  фаол иштирок этиб  келмоқдалар.

                              Erasmus+ лойиҳаси доирасида Испаниянинг “EDIBON”  фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган “Компьютерда бошқариладиган қуёш электр энергия олувчи қурилмаси” фирма мутахассиси томонидан ўрнатилди, ушбу қурилмалда амалий тажриба синовлари ўтказилмоқда.

        Кафедра мудири 2021 йил 23-27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инновацион ғоялар хафталилиги “Инно Wэек.Уз-2021” да иштирок этди.

Қарши давлат университети гелиополигонидаги “Гелиотеплица”да тажриба машғулотларида

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қарши давлат университетида ташкил этилган Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораториясида ташриф буюрди.

2022 йилнинг 3-4 июнь кунлари Физика факультети Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси томонидан “Муқобил  энергия манбаларидан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлари ” мавзусида республика илмий-техник анжумани ташкил этилди.

Муқобил энергия манбалари юналиши талабалари малакавий амалиётидан лавхалар

 Кафедранинг асосий илмий йўналишлари:

1.“Энергия ресурсларини тежашда альтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш муаммомлар ва ечимлар”

2.“Ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишда энергия тежамкорлиги”,

Кафедра манзили: Физика факультети, 4-қават.

 Муқобил ва қайта тикланувчи                         

энергия манбалари кафедраси мудири:дотс.А.А.Вардияшвили

Саҳифалар

Физика факультети
Умумий физика кафедраси
Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси
Назарий ва экспериментал физика кафедраси