Педагогика факультети

8 November, 2022

ФАКУЛЬТЕТ ТАРИХИ

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун” ҳамда Республикамиз Президентининг “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустакамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига амал қилган ҳолда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълими, умумтаълим муассасалари ҳамда ижтимоий соҳалар учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2015-йил 16-январда тасдиқланган “Университет факультетлари ва кафедралари тузилмаси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сон, 2018-йил 07-майдаги ПҚ-3689-сон, 2018-йил 05-июндаги ПҚ-3289-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилганлиги маълум қилиниб, 2018-йил 20-октябрда тасдиқланган “Қарши давлат университети ташкилий тузилмаси”га мувофиқ Мактабгача ва бошланғич таълим факультети, 2019-йил 20-декабридан университет ректорининг 651 Х буйруғига мувофиқ Педагогика факультети қайта ташкил этилди.

2003-йилда факультет Педагогика-психология деб номланди ва факультет декани этиб профессор А.Чориев тайинланди.

2007-йилдан факультет декани этиб доцент Б.Жўраев, 2014 апрелидан 2021 йил апрел ойига қадар доцент Ш.Нуруллаевалар фаолият юритдилар. 2021 йил май ойидан бошлаб факультет декани вазифасида п.ф.ф.д. (PhD), доцент И.Юлдошев фаолият юритмоқда.

Факультет таркибида Мактабгача таълим, Бошланғич таълим, Педагогика, Психология ва Технологик таълим кафедралари мавжуд.

Факультетда жами 5250 нафар талаба, 62 нафар магистр, 13 нафар таянч доктарант ва 1 нафар стажёр тадкикотчи таҳсил олмоқда. Факультетда 20 та ўқув аудитория, 1-та тикувчилик хоналари мавжуд. Факультет кафедраларида 101 штат бирлигида 4 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар профессор, 25 нафар доцент, 2 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 20 нафар фалсафа доктори (PhD), 6 нафар катта ўқитувчи ва 52 нафар ассистент-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқдалар.

Илмий салоҳият 49% ни ташкил этади. Кейинги 3 йилда 15 нафар ўқитувчи тадқиқот ишларини якунлаб, номзодлик гувоҳномасини олдилар.

Факультет маъмурияти

Педагогика факультети декани

Юлдошев Исмоил Абриевич

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 90) 187-76-52

E-mail:  yuldoshevi1983@gmail.com

Ўқув ишлари бўйича декан муовини 

Муҳаммадиева Манзура Маратовна

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон: (+998 90) 638-03-80

E-mail: muhammadiyevam@umail.uz 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини

Юлдашев Содиқ Норчаевич

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон:(+998 91) 224-12-46

E-mail: sodiq_yuldashev83@mail.ru

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини

Мурадова Зулфия Каюмовна

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон:(+998 91) 463-76-78

E-mail: murodova_zulfiya@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Ражабов Адҳам Умаркулович

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон:(+998 90) 722-80-01

E-mail: rajabovadxam@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Усманов Нодирбек Бахрамович

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Шанбадан ташқари)

Телефон:(+998 99) 581-43-73

E-mail: usmanovnodir@mail.ru

Факультет кафедралари

Бошланғич таълим кафедраси

Мактабгача таълим кафедраси

Педагогика кафедраси

Психология кафедраси

Технологик таълим кафедраси

Факультетда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланади:

5111700 - Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

5111800 - Мактабгача таълим

5110900 - Педагогика-психология

5210200 - Психология

5112100 - Технологик таълим

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистларни тайёрлайди:

5А210201 – Психология (фаолият турлари бўйича)

ФАКУЛЬТЕТДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР

Факультетда таълим йўналишлари бўйича ўқув адабиётлари, монография, ўқув – услубий қўлланмалар ва ишланмалар ҳамда ўқитиладиган фанларнинг ўқув–услубий мажмуаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Яратилган электрон  мажмуалар ахборот ресурслари маркази, ЗиёНЕТ ва бошқа сайтларга жойлаштириб борилмоқда. Профессор–ўқитувчилар томонидан охирги уч йилда  6 та дарслик, 5 та монография, 10 ўқув–услубий қўлланма, 170 дан ортиқ мақолалар нашр этилди.
Факультетдаги кафедралар мутахассислари Қарши шаҳридаги умумтаълим мактаблари ва МТМлар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб борадилар.

Технологик таълим кафедраси

Бошланғич таълим кафедраси

Мактабгача таълим кафедраси

Педагогика кафедраси

Психология кафедраси