ЯНГИЛИКЛАР ВА ЭЪЛОНЛАР

2 Апрель, 2021

Қарши шаҳар 29-мактабининг 9-синф ўқувчилари мактаб психологи Каримова Наргиза раҳбарлигида "Касблар ойлиги" муносабати билан Одам - Белгилар тизимига кирувчи касблар ҳақида маълумот олиш мақсадида ҚаршиДУ академик лицейига 2021 йил 27 март куни саёҳат қилдилар. Академик лицейда ташкил этилган таълим-тарбия жараёни билан лицейнинг ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Эшонқулов Нурбек академик лицейдаги Ахборот кутубхонаси, Спорт зали, компьютер хоналари ва ошхонасиларидаги мавжуд шарт шароитлар билан танишдилар.

Қарши ДУ академик лицейида 2021 йил 26 март куни 2 курс битирувчилари ўртасида “Чет тилларини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини олиш учун имтиҳон“ бўлиб ўтди.

Академик лицейда 2021 йил 25 мартда Қарши давлат университети Хорижий тиллар кафедраси ҳамда Қарши давлат университети академик лицейи хорижий тиллар йўналиши билан ҳамкорликдаги ”THE SMART” номли интеллектуал беллашуви ўтказилди. Унда академик лицей ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Н.Эшонқулов, академик лицей психологи Д.Амирқулов, ёшлар етакчиси М.Эркинов, инглиз тили фани ўқитувчилари А.Холова, Ҳ.Очилова, М.Рахмонова,Д.Абдурахманова ва академик лицей ахборот кутубхона маркази ходимлари, академик лицейнинг бошқа ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирни директор ўринбосари Н.Эшонқулов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, академик лицей хорижий гуруҳ ўқувчилари ўртасида тўққизта шартдан иборат бўлган беллашув жуда мазмунли ва қизиқарли бўлиб ўтди. Тадбирга фаол қатнашган ўқувчилар китоблар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди

 

 

Қарши давлат университети академик лицейи фаоллар залида Goethe-Institut Ўзбекистондаги вакиллари, Қашқадарё вилоят, Халқ талими бўлими, Қарши давлат университети Немис тили кафедраси ўқитувчилари ва талабалари, Қарши давлат университети академик лицейи билан биргаликда “Немис тили ўқитувчиларнинг II мобиль анжумани” 2021 йилнинг 12-13 март кунлари бўлиб ўтди.