Табриклаймиз!

Қарши давлат университети Филология факультети 1-босқич талабаси Авлақулова Дилнура Каримқул қизини юртимиз талаба-ёшлари ўртасида коррупцияга қарши кураш мавзусида ўтказилган "Энг яхши эсселар" республика танловининг якуний босқичида муносиб иштирок этгани, ижодий ишлари орқали фаол фуқаролик позициясини намоён этгани ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов томонидан ташаккурнома билан тақдирлангани муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Ушбу ютуқ — нафақат Дилнуранинг шахсий ғалабаси, балки Қарши давлат университетининг шаъни ва нуфузини юксалтирувчи, ёш авлоднинг адолат, ҳалоллик ва фидойилик каби эзгу тамойилларга содиқлигини ифодаловчи муҳим қадамдир. Сизга келгуси фаолиятингизда янада улкан муваффақиятлар, бой ижодий илҳом ва бардавом зафарлар тилаймиз!