
Scopus маълумотлар базасида мақола чоп этиш бўйича семинар ўтказилди
2 Октябрь 2025, 10:55
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида 2025-йил 27-сентябр куни профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва магистрлар учун “Халқаро илмий базаларда индексланувчи журналларда мақола чоп этиш (Scopus мисолида)” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда халқаро рейтинглар ва аккредитация бўйича мутахассис Н.Фармонов иштирокчиларга Scopus маълумотлар базасидан фойдаланиш, илмий соҳа бўйича журналларни излаш ҳамда уларнинг ишончлилигини аниқлаш масалаларида батафсил маълумот берди. Шунингдек, мақола тайёрлашда журнал талаблари ва мақолани юбориш жараёнлари ҳақида амалий кўрсатмалар берилди. Семинар давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.