ИШГА ТАКЛИФ

18 Июль 2025, 05:08
Эълонлар

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

Даволаш ва педиатрия иши  кафедраси  Педиатрия мутахассислиги бўйича (1), Травматология мутахассислиги бўйича (1), Умумий хирургия мутахассислиги бўйича (1),  Нормал анатомия мутахассислиги бўйича (1),  Тиббий биохимия, врач лаборант мутахассислиги бўйича (1),  Патологик анатомия мутахассислиги бўйича (1),  Нормал физиология мутахассислиги бўйича (1), Онкология мутахассислиги бўйича (1),  Терапия мутахассислиги бўйича (2), Эндокринология мутахассислиги бўйича (1), Нейрохирургия мутахассислиги бўйича (1), Немис тили ва адабиёти  кафедраси (5),   Француз тили ва адабиёти (2)  кафедраси ўқитувчи-стажёр лавозимига.

Лавозим учун малакавий талаблар:

Олий маълумоти ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;

Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;
Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;
Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;
Сертификатига эга бўлиши лозим (B2, C1, C2);
SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;
Илмий даража ёки илмий унвонга эгалик.

Изоҳ:

2025/2026 ўқув йили учун педагог ходимларни ишга қабул қилиш жараёнининг биринчи босқичида номзодларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда талабгорлар билан суҳбат ташкил этилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

Ректор номига ариза.
Шахсий варақа (Маълумотнома)
Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари.
Илмий ишлар рўйхати

Малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома.

Ҳужжатлар газетада эълон чоп қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қабул қилинади.

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. 

Телефон: (75) 221-02-10,  221-02-18. Электрон почта: kardu@umail.uz 

Эслатма: 

 1.Ушбу эълон Қарши давлат университетига янги ишга қабул қилинаётганлар учун амал қилади. 

Теглар: #ISHGA TAKLIF