Диққат эълон!

13 Январь 2026, 09:03
Эълонлар

Қишки “перевод” учун аризалар қабули давом этмоқда 

Вазирлар Маҳкамасининг 578-сон қарори (13.09.2025-й.) билан тасдиқланган низомга мувофиқ, баҳорги семестр учун ОТМ талабалари ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилган. 

Энди ариза топшириш муддати ҳар йили 10-январдан 20-январгача (20-январь куни ҳам) давом этади.

2 та узрли сабабга кўра республикадаги бир ОТМдан иккинчисига ўқишни кўчириш ёки ўқишни тиклаш бўйича аризалар transfer.edu.uz сайти ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн қабул қилинади. 

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси;
ўқишни кўчириш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Муҳим эслатмалар:

Баҳорги семестр олдидан бир ОТМдан бошқасига “ўқишни кўчириб тиклаш” бўйича аризалар қабул қилинмайди;
Ариза топшириш жараёнида киритилаётган маʼлумотлар ва юкланадиган ҳужжатларни юборишдан олдин диққат билан текшириб чиқиш соʻралади. Сабаби ариза юборилгандан соʻнг уни таҳрирлаш имкони мавжуд эмас.

Аризалар белгиланган тартибда ОТМлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 21-январдан 10-февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади.

Маълумот учун, ўқишни кўчиришга асос бўлувчи 2 та узрли сабаб мавжуд. Булар:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Қарши давлат университетига боғланиш қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг
+99891 635 36 12
+99890 866 30 86