Hult Prize танлови ўтказилди

21 Январь 2026, 11:57
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Инкубация марказида Hult Prize 2025–2026 халқаро ижтимоий стартап танлови бўлиб ўтди. Танловда 6 та жамоа ўз инновацион стартап ғоялари билан иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, “CARE” жамоаси ғолиб деб топилди. Маълумот учун, жамоа таркиби Математика ва компьютер илмлари, Кимё-биология (магистрант), Иқтисодиёт ҳамда Физика факультетлари талабаларидан иборат. Ғолиб жамоани табриклаймиз ва уларнинг лойиҳаси республика ҳамда халқаро босқичларда университетимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирамиз.