Шахмат бўйича университет биринчилиги ўтказилди

21 Январь 2026, 12:04
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети талаба-ёшлари ўртасида “Талаба – эртанги стратегик лидер” шиори остида шахмат спорт тури бўйича университет биринчилиги ташкил этилди. Мазкур мусобақа ёшлар орасида стратегик фикрлашни ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ҳамда шахмат спортини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз баҳслар руҳида кечган ақл беллашуви якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди.

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин — Аъзамжон Хайруллаев (Математика ва компьютер илмлари факультети)

2-ўрин — Лочин Исмоилов (География ва агрономия факультети)

3-ўрин — Асилбек Собиров (Тиббиёт факультети)

Қизлар ўртасида:

1-ўрин — Эъзоза Абдусобирова (Хорижий тиллар факультети)

2-ўрин — Нафиса Эргашева (Хорижий тиллар факультети)

3-ўрин — Бахтинисо Холмурадова (Кимё-биология факультети)

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар даражали дипломлар билан тақдирландилар.