Хушхабарлар давом этади

16 Февраль 2026, 05:08
Университет янгиликлари

Спортнинг кураш тури бўйича Навоий вилоятида ўтказилаётган катталар  ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 3-куни ҳам тажрибали мураббий Дилшод Соатов шогирдлари учун омадли бўлди. Гап шундаки, +120 кг вазн тоифасидаги беллашувларда талабамиз Акмал Гулмуродов барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг юқори чўққисидан жой олди. Қарши давлат университети терма жамоасига навбатдаги олтин медаль муборак бўлсин.