Ёшлар ҳаётида таълим - тарбиянинг ўрни

16 Февраль 2026, 11:42
Университет янгиликлари

Бугун Филология факультети И-босқич талабаларининг ота-оналари иштирокида “Университет – талаба – ота-она” тамойили асосида “Ёшлар ҳаётида таълим-тарбиянинг ўрни” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни факультет декани Б.Ризаев кириш сўзи билан очиб, ёшлар ҳаётида таълим-тарбиянинг аҳамияти, ота-она ва таълим муассасаси ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталди. Шундан сўнг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев талаба-ёшлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича ректор маслаҳатчиси А.Жўраев эса ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Йиғилиш давомида Офис-регистратор бошлиғи С.Рустамов ҳукуматнинг тегишли қарори билан (№149, 10.03.2025) Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги тасдиқланган низомнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Шунингдек, декан ўринбосари Ж.Бойсувов таълим грантига талабгор талабаларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумот берди. Тадбирда ота-оналар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, талаба-ёшларнинг таълим-тарбияси ва келажаги йўлида ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидлашди. Якунда фаол талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.