Миллий қадриятлар – миллат ифтихори: анъана ва ҳунармандчилик ёшлар нигоҳида
Педагогика факультети 1-курс Технологик таълим, Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги йўналишлари талабалари иштирокида Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ш.Аслонова ташаббуси билан “Миллий қадриятлар – миллат ифтихори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда миллий ҳунармандчиликнинг заргарлик, кулолчилик, тикувчилик, амалий безак санъати, тўқувчилик, дурадгорлик, каштачилик ҳамда пазандачилик каби йўналишлари бўйича талабалар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Мазкур чиқишлар орқали халқимизнинг асрлар давомида шаклланган бой маънавий ва моддий мероси кенг ёритилди. Шунингдек, Санъатшунослик ва Физика факультетлари хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари А.Сатторова, Н.Одилова ташаббуси билан талаба-қизлар ўртасида “Миллий либослар” танлови ўтказилди. Иштирокчилар ўзлари яратган эскиз ва либослар тақдимотлари орқали миллийлик ва замонавийлик уйғунлигини намоён этдилар. Мазкур тадбирлар ёшлар онгида миллий қадриятларимизга садоқат, миллий ҳунармандчилик ва анъаналаримизга ҳурмат туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.