Бобур мероси — маънавият, адабиёт ва санъат уйғунлигида

16 Февраль 2026, 11:46
Университет янгиликлари

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан университетда бир қатор маънавий-маърифий, адабий-бадиий ҳамда ижодий тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбирлар талаба-ёшлар қалбида буюк аждодимиз меросига ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлади. Тиббиёт факультети Даволаш иши йўналиши 1-курс талабалари ўртасида “Бобур — қалб ва қалам соҳиби” мавзусида бадиий кеча ўтказилди. Тадбир давомида талабалар томонидан Бобур ижодига оид ғазал ва рубоийлар, саҳна кўринишлари намойиш этилиб, тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Хорижий тиллар факультетида “Аҳбоб йиғилмоқни фароғат тутингиз” мавзусида адабий-бадиий, мусиқий тадбир ташкил этилди. Унда Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилиб, ғазал ва рубоийлардан намуналар тингланди, мусиқий чиқишлар ҳамда бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ижтимоий фанлар факультетида “Бобур — беназир сиймо” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Бобур шахсияти ва бой мероси ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Талабалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишларда ғазаллар, саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди. Шу билан бирга, Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан Санъатшунослик талабалари ўртасида “Бобур — юрт соғинчи ила яшаган шоир” мавзусида расмлар танлови ҳам ташкил этилди. Танлов якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар тегишли даражадаги ўринлар билан тақдирландилар. Мазкур тадбирлар орқали талаба-ёшлар буюк аждодимиз меросини янада чуқурроқ ўрганиш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ҳамда маънавий камолот сари интилиш борасида муҳим таассуротларга эга бўлдилар.