4 та олтин, 1 та кумуш: ҚарДУ жамоаси Фарғонада бўлиб ўтган чемпионатда муваффақият қозонди

16 Февраль 2026, 11:49
Университет янгиликлари

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 12–14 февраль кунлари катталар ўртасида (эркаклар ва аёллар) самбо ҳамда жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 450 дан ортиқ спортчи иштирок этиб, ғолиблик учун муросасиз баҳс олиб борди. Чемпионат самбо спортини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва терма жамоа захирасини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Беллашувлар томошабоп руҳда ўтди ва ҳар бир вазн тоифасида муносиб ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Самбо ассоциацияси раҳбарияти, вилоят самбо ассоциацияси вакиллари, Спорт бошқармаси мутасаддилари, мураббийлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қувонарлиси, мусобақада Қарши давлат университети спортчи талабалари ҳам муваффақиятли иштирок этди. Жумладан:

Феруза Бобоқулова (65 кг, жанговар самбо) – 1-ўрин

Мохинур Аралова (80 кг, жанговар самбо) – 1-ўрин

Фароғат Нурмаматова (54 кг, жанговар самбо) – 1-ўрин

Санжар Аблақулов (88 кг, самбо) – 1-ўрин

Мухлиса Турдиева (72 кг, самбо) – 2-ўрин

Чемпионат муваффақиятли якунланиб, университет спортчилари ютуқлари нафақат университет, балки вилоят спорт ҳаётида ҳам катта ифтихор манбаи бўлди.