Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Ахборот-ресурс марказида “Китобхонлик ҳафталиги”

6 Апрель, 2021

Қарши давлат университети Ахборот-ресурс марказида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбири доирасида адабиётлар кўргазмаси намойиш этилмоқда. Кўргазмадан турли фан йўналишларига доир бўлган дарсликлар, ўқув қўлланмалар, рисолалар ва бадиий адабиётлар ўрин олган. Китоб ўқишга қизиққан китобхонлар ўзларини қизиқтирган саволларга шу манбалар орқали жавоб топишлари мумкин. Китоб ўқиган инсондан асло ёмонлик чиқмайди, чунки китоб ақлни чархлайди, билимни оширади, ҳаётга бўлган, яшашга бўлган қизиқишни оширади. Зеро, буюк мутафаккир Алишер Навоий айтганидек, “китоб - беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”дир. Китоблар кўргазмаси 6-7 апрел кунларига қадар давом этади. Барча китобсеварларни ушбу кўргазмага таклиф этамиз.