“Онамга совға” китобхонлик танлови Қарши давлат университетида
31 Октябрь 2025, 10:35
Университет янгиликлари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти томонидан талабаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш ва оналарга меҳр-муҳаббат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Онамга совға” номли китобхонлик танлови ўтказилди. Танловда иштирокчилар танланган икки бадиий асар мазмуни асосида 50 та тест саволига жавоб беришди. Натижалар яқин кунларда эълон қилинади. Энг юқори натижа кўрсатган талаба ғолиб деб топилиб, унинг онасига университет раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилади. Мазкур танлов талабаларда ўқишга меҳр, оналарга эҳтиром ва маънавий қадриятларга ҳурматни кучайтиришга хизмат қилади.