Миллий қадриятлар – маънавиятимиз пойдевори
Ижтимоий фанлар факультетида “Миллий қадриятлар – маънавиятимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар қалбида миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш ва миллий меросимизни тарғиб этишдан иборат бўлди. Тадбир факультет Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Х.Эшмирзаева ташаббуси билан ташкил қилинди. Унда факультет декан ўринбосари М.Каримов, Фалсафа ва социология кафедраси ўқитувчиси А.Тўраева, Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти О.Раҳмонқулова иштирок этиб, миллий қадриятларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти юзасидан фикр билдирдилар. Тадбир давомида Ижтимоий иш йўналиши талабалари миллий либосларда чиқишлар қилиб, алла, шеър ва саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.