“Заковат” интеллектуал беллашувлари давом этмоқда

25 Февраль 2026, 04:39
Университет янгиликлари

Айни кунларда талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни илмий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш мақсадида Қарши давлат университетида турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва интеллектуал беллашувлар ташкил этилмоқда. Шу жумладан, Кимё-биология факультети талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди. Тадбирда 1-курс биология таълим йўналиши ва биотехнология таълим йўналиши 1-2-босқич талабалари иштирок этишди. Қизғин ва жонли мусобақа давомида талабаларнинг билим, тезкор фикрлаш ва жамоавий ишлаш қобилиятлари синовдан ўтказилди. Беллашув якунида энг фаол ва билимли жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шу билан бирга, университет талабалар турар жойларида яшовчи талабалардан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳам турнир шаклида “Заковат” беллашувлари ўтказилмоқда. Якунда барча ғолиб жамоалар рағбатлантирилади ва уларга дипломлар тақдим этилади. Тадбирлар давомида талабаларда билимга бўлган қизиқиш ошиши, ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини намоён этиш имконияти яратилмоқда.