“Келажакка қадам” дастури бўйича очиқ мулоқот ўтказилди
25 Февраль 2026, 04:40
Университет янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ижроси доирасида Хорижий тиллар факультетида Қашқадарё вилояти Ўзмиллийбанк АЖ ходимлари ва битирувчи курс талабалар иштирокида “Келажакка қадам” дастури бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашув давомида тадбиркорликни бошлаш истагидаги битирувчилар учун имтиёзли кредитлар, молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари ҳамда ғоядан лойиҳагача бўлган жараёнда давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, талабалар томонидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил жавоблар тақдим этиб, дастурдан самарали фойдаланиш бўйича фойдали тавсиялар билан бўлишдилар.