Илмий тажриба ва ҳаёт мактаби

25 Февраль 2026, 04:41
Университет янгиликлари

Филология факультетида “Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси” кафедраси профессори, филология фанлари доктори Гулчеҳра Имомова билан “Матонат тимсоллари” рукни остида “Илмий тажриба ва ҳаёт мактаби” мавзусида мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни факультет декан ўринбосари Жонбек Бойсунов очиб берди. Сўзга чиққанлар олиманинг кўп йиллик илмий-педагогик фаолияти, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда устозлик мактаби ҳақида фикр билдирдилар. Учрашув давомида Гулчеҳра Имомова ўзининг илмий изланишлари ва тажрибалари хусусида сўз юритди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.