ҚарДУ ўқитувчиси халқаро Гран-при мусобақасида совриндор бўлди
Жорий йилнинг 23–25-апрель кунлари Марокашнинг Работ шаҳрида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Дунёнинг 57 та давлатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этган нуфузли беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси жами 12 та медални қўлга киритди. Қувонарлиси, Қарши давлат университети Спорт фаолияти кафедраси ўқитувчиси Севинчбек Ҳусанов (Т12 классда) узунликка сакраш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. Бу унинг илк халқаро мусобақаси бўлишига қарамай, муҳим рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлди. Мазкур натижа спортчимизга 2026-йилда Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтказиладиган В-Осиё паралимпия ўйинлари ҳамда 2027-йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини тақдим этди. Спортчимизга келгуси мусобақаларда улкан зафар ва юксак натижалар тилаймиз!