Талабалар турар жойларида интеллектуал ва маданий кеча

Қарши давлат университети талабалар турар жойларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли мазмунли ўтказиш мақсадида интеллектуал ва маърифий тадбир ташкил этилди. Жумладан, ёшларнинг мантиқий билимларини чархлашга қаратилган "Заковат" интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, маҳоратли ижодкорлар томонидан суратга олинган "Дарбадар" бадиий фильми намойиш этилди. Бундай тадбирлар талабаларнинг нафақат билимини оширишга, балки уларнинг маънавий ҳордиқ чиқариб, ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.