Меҳнат ярмаркаси ёшлар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда

Қарши давлат университетида Иқтисодиёт, География ва агрономия ҳамда Кимё-биология факультетлари битирувчи босқич талабалари учун “Меҳнат ярмаркаси” ҳамда Wоркшоп семинар-тренинглари ташкил этилди. Тадбирни университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпулатов очиб берди. Сўзга чиққан иш берувчи ташкилотлар вакиллари университет билан ҳамкорлик ва ёшлар учун яратилаётган имкониятларни эътироф этдилар. Меҳнат ярмаркасида Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, “Entermarketing” агентлиги, Бюджетдан ташқари Пенция жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармаси, “Apex Insurance” суғурта компанияси Қашқадарё филиали, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, “Келажакка қадам” маркази, Ўзбекистон GTL корхонаси, Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Қашқадарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси каби 20 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда. Тадбир давомида талабалар вакант иш ўринлари билан танишиб, иш берувчилар билан бевосита мулоқот олиб бормоқда. Меҳнат ярмаркаси давом этмоқда.