ҚарДУда битирувчилар бандлигини таъминлашга қаратилган “Карера куни” ўтказилди
Қарши давлат университетида битирувчи талабалар учун “Карера куни” тадбири ташкил этилди. Тадбирда 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотлари, корхона ҳамда муассасалар вакиллари иштирок этиб, мавжуд бўш иш ўринлари ва меҳнат бозоридаги имкониятлар ҳақида маълумот бердилар. Битирувчилар иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиб, ўз мутахассислиги бўйича иш фаолиятини бошлаш юзасидан тавсиялар олдилар. “Карера куни” давомида резюме тайёрлаш, иш суҳбатларидан муваффақиятли ўтиш ҳамда касбий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди. Тадбир якунида давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари томонидан 300 нафардан ортиқ вақтинча ишсиз битирувчи талабалар билан шартномалар имзоланди. Тадбир кўплаб битирувчилар учун келгуси касбий фаолият сари қўйилган муҳим қадам бўлди.