ҚарДУ устозлари Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлди

18–20-июнь кунлари Самарқанд шаҳрида кураш бўйича фахрийлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ полвонлар турли вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳслашди. Қувонарлиси, мазкур нуфузли мусобақада Қарши давлат университети Спорт факультети ўқитувчилари ҳам муносиб иштирок этиб, юксак натижаларга эришишди. Жумладан,
Дилшод Соатов — 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони;
Баҳром Авазов — 95 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Ушбу ютуқ университет спорт салоҳияти ва устозларимизнинг юксак маҳоратининг яна бир ёрқин ифодасидир. Қарши давлат университети жамоаси номидан устозларимизни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда ҳам уларга улкан зафарлар тилаймиз!