Илмий кенгашлар фаолиятида янги босқич

Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 26-майдаги ПФ–98-сонли “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда илмий кенгашлар раислари, илмий котиблар ва илмий семинарлар раислари иштирок этди. Йиғилишда илмий кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш, ҳимоя жараёнлари сифати ва шаффофлигини ошириш, илмий натижадорлик ҳамда масъулиятни кучайтириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди. ПФ–98-сонли Фармон илмий даражалар бериш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш ва илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, университет ҳузуридаги илмий кенгашларда жами 121 та диссертация ҳимояси ўтказилгани қайд этилди.