Очиқ мулоқот майдони: талабалар таклифлари ва муаммолари муҳокама қилинди

Қарши давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишчи гуруҳи иштирокида талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида талабаларнинг таълим сифати, илмий фаолият, стартап лойиҳалар, халқаро дастурлар ҳамда ёшлар учун яратилаётган имкониятларга доир фикр ва таклифлари тингланди. Шунингдек, талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда мавжуд муаммолар ечими юзасидан фикр алмашилди. Учрашув очиқ савол-жавоб тарзида ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мутахассислардан батафсил маълумот олдилар. Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар келгусида амалга ошириладиган ишлар учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.