Кийиниш маданияти - шахс маънавиятининг кўзгуси

5 Февраль 2024, 11:34
Университет янгиликлари

Бугунги замон ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор бериш лозимлигини кўрсатмоқда. Айниқса, ташқи кўриниш – инсоннинг ким ва қандай эканлиги ҳақида дастлабки маълумотни берувчи, унинг турмуш тарзи ва ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган фаолияти эканлигини инобатга оладиган бўлсак, олий таълим муассасаси талабалари ҳам кийиниш маданиятига риоя этиши муҳимлиги билан белгиланади.

Бугун Тарих факультетида “Кийиниш маданияти – шахс маънавиятининг кўзгуси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда факультет хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси А.Шайманова, Фалсафа ва социология кафедраси ўқитувчилари А.Тўраева, Л.Соҳибова, Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Д.Ибрагимова ва 2-босқич талаба қизлари иштирок этишди.

Тадбирда таълим даргоҳида кийиниш маданиятига катта эътибор бериш кераклиги, инсоннинг кийган кийими атрофдагиларда у ҳақида илк таассуротни пайдо қилиши, кийим инсон маънавий дунёсининг бир қисми эканлиги, ҳар бир талаба одоб – ахлоқ қоидасига биноан кийиниши ва белгилаб қўйилган тартибга риоя қилиши лозимлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди.Тадбир савол-жавобларга уланди.