Иссиқхона, инновация, талаба

География ва агрономия факультетида “Иссиқхона, инновация, талаба” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда факультет декани А.Хайриддинов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Исломов, факультет доценти Б.Шокиров, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари Б.Мажидов, Р.Қурбонов, Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш таълим йўналиши талабалари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ҳамда дунё бўйича қурилаётган иссиқхоналар, уларда етиштирилаётган сарҳил сабзавотлар, кўкатлар ҳамда цитрус меваларни етиштириш бўйича қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Тадбир якунида ўзининг билими билан курсдошларига намуна бўлаётган талабаларга ва уларнинг ота-оналарига факультетнинг ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди.