Тошкент ахборот технологиялари университетида 21–23 май кунлари “TUIT Bright Future Week” танловлар ҳафталиги доирасида “United Clean Coders” хакатони бўлиб ўтади.

18 май 2024
Эълонлар

Унда барча олий таълим муассасаларининг талабалари жамоа бўлиб қатнашишлари мумкин. Ҳар бир жамоада 3 нафар аъзо бўлиши ва лойиҳалар “GitHub” платформасида яратилиши талаб этилади.

Хакатон уч босқичда ўтказилади:

1-босқич – иштирокчи ва жамоларни 20 майгача рўйхатдан ўтказиш. Online рўйхатдан ўтиш

2-босқич – иштирокчилар текширув рўйхатини шакллантириш, жамоалар ва ғоялар танишуви, 21 май (offline).

3-босқич – жамоалар томонидан яратилган лойиҳалар MVP кўриниши, якуний тақдимот ва баҳолаш.

Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва баҳолашда “Clean code” тамойилларига алоҳида эътибор берилади.

Хакатон ўтказилиш жойи: ТАТУ, E биноси, 202, 301, 205 ва 207-хоналар.

Мўлжал: Бодомзор метроси.

Мурожаат учун: +998 33 100 22 75 (9:00 дан 18:00 гача)

Call-маркази: (33) 573-22-31

Савол-жавоблар ва гуруҳ топиш учун: @ucc_hackathon_community га қўшилинг.