Роман-герман филологияси факультети

24 май 2023

Наширова Шахноза Буриевна

 

Факултет декани,
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Телефон: +998 97 585-68-88
Электрон почта: n.shakhnoza@mail.ru  shakhnozka08@gmail.com
 
Қабул кунлари: Душанба, Жума.

Меҳнат фаолияти

Наширова Шахноза Буриевна меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Қарши давлат 10-ихтисослаштирилган мактабида ўқитувчи лавозимидан бошлаган. 2010 йилдан 2014 йилга қадар Қарши давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси лавозимида, 2014 йилдан 2015 йилга қадар Қарши давлат университетининг лингвистика кафедраси ўқитувчиси лавозимида, 2015 йилдан 2020 йилга қадар Қарши давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси лавозимида, 2021 йилдан 2023 йилга қадар Қарши давлат университетининг  инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида, 2023-йил 1-октябрдан ҳозирги вақтга қадар Қарши давлат университетининг Роман-герман филологияси факультети декани лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” ва 2022 йилда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 30 йил” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Факултет тарихи

Факультет тарихи
Қарши давлат педагогика институтида 1965-йилда хорижий тиллар бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз ва немис тили ихтисослигига талабалар қабул қилинди ва чет тиллар бўлими ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 1968-йил 4-декабрдаги 526-сонли буйруғига мувофиқ мазкур бўлим “Чет тиллар” факультетига айлантирилди. Қарши давлат педагогика институтига 1992-йилда Университет мақоми берилиши муносабати билан факультет “Хорижий тиллар” факультети номи билан юритила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги тузилмасида (2011-йил) Роман-герман филологияси, 2014-йил 30-июнда университет факультетлари ва кафедралари янги тузилмаси қайта тасдиқланиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 8-июлдаги қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди.Қарши қавлат унинверситетининг 2021 йил 3-ноябрдаги 646-Х-сонли буйруғига асосан “Хорижий тиллар” факультети иккига бўлиниб, “Роман-герман филологияси” ва “Инглиз филологияси” факультетлари ташкил қилинди.

Асосий вазифалари

 

Бакалавиатура йўналишлари

 

Магистратура мутахассисликлари

 

Факультетнинг иқтидорли талабалари

 

Кафедралар

 

Лингвистика кафедраси

Француз тили ва адабиёти кафедраси

Немис тили ва адабиёти кафедраси

Амалий инглиз тили