ҚарДУда “Хон атлас” фестивали бўлиб ўтди

Атлас ва адрас каби кўзни қувнатадиган, ёрқин ранглари, такрорланмас нақшлари билан кишига хуш кайфият бағишлайдиган миллий матоларимизнинг мухлислари бутун дунёда топилади. 

Бугун Қарши давлат университетида нишонланган “Хон атлас” фестивалида бунга яна бир бор гувоҳ бўлинди. 

Фестиваль доирасида олийгоҳда атлас, адрас каби миллий матолардан тикилган либослар намойиши, мусиқий дастур, ранг-баранг маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.