Ёлқин Тўрақулов – ўзбек илм-фанининг йирик намояндаси

Кимё-биология факультети Физиология кафедраси томонидан Ўзбекистон фанининг етук вакили, биокимёгар ва эндокринолог олим, академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг 110 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда факультет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда биология йўналиши талабалари иштирок этди. Дастлаб факультет декан ўринбосари Ў.Норчаев олимнинг ҳаёт йўли ва бой илмий мероси ҳақида қисқача маълумот берди. Шундан сўнг Физиология кафедраси мудири, профессор Й.Раҳматуллаев сўзга чиқиб, олимнинг илмий фаолиятига тўхталди. Таъкидланганидек, Ёлқин Тўрақулов ўзбек биокимёгарлари ва эндокринологлари илмий мактабига асос солган, қалқонсимон без фаолияти ҳамда тиреоид гормонлар биокимёси бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб бориб, ушбу йўналишда муҳим натижаларга эришган. Илмий ютуқлари учун “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Жасорат” ва “Шуҳрат” орденлари билан тақдирланган. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, давра суҳбати мазмунли ва қизғин руҳда якунланди.