Хотин-қизлар саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бағишланган тадбир

Математика ва компьютер илмлари, Кимё-биология ҳамда Физика факультетларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари ва талабалар иштирокида хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда соғлом оила ва соғлом авлод жамият тараққиётининг муҳим омили экани таъкидланди. Хотин-қизларнинг оилада соғлом муҳит яратиш, тўғри овқатланиш, гигиена ва саломатлик маданиятини шакллантиришдаги ўрни алоҳида қайд этилди. Шунингдек, репродуктив саломатликни асраш аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом фарзанд дунёга келишини таъминлаш ҳамда оилавий фаровонликни оширишга хизмат қилиши ҳақида фикрлар билдирилди.