Хавфсиз ҳудуд — хавфсиз талаба: профилактик чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишлар
21 Май 2026, 06:29
Университет янгиликлари
Кимё-биология факультетида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш” ҳамда “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда факультет декани Л.Камолов, декан ўринбосари Ў.Норчаев, университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, тюторлар ва талабалар иштирок этди. Тадбирда хавфсиз таълим муҳити, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига қарши кураш, шунингдек, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалалари ҳақида сўз борди. Якунда ушбу мавзуларни “Маърифат соатлари” орқали доимий тарғиб этиш белгиланди.