Фитрат ижоди ва мероси — маънавий-маърифий тадбирда

Филология факультетида атоқли жадид намояндаси, шоир, ёзувчи, тилшунос, адабиётшунос, тарихчи, файласуф ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда сўз олганлар томонидан Фитратнинг бой илмий ва адабий мероси, унинг маърифатпарварлик ғоялари ҳамда жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида маърузалар қилинди. Тадбир давомида “Адабиёт қоидалари” асари асосида тарбия, маънавият ва миллий уйғониш ғоялари чуқур таҳлил этилди. Талабалар Фитрат ижоди орқали миллий қадриятлар ва маърифатпарварлик руҳини янада чуқур англаш имконига эга бўлдилар.