Ҳалоллик вакцинаси – ёшлар маънавиятида коррупцияга қарши иммунитет
Ижтимоий фанлар факультетида “Келажак соати” доирасида “Ҳалоллик вакцинаси” мавзусида семинар-дарс ташкил этилди. Тадбир “ОТМда таҳсил олаётган талаба-ёшларда ҳалоллик вакцинаси: таълим ва тарбия жараёнида шакллантириш” ғоясига бағишланди. Семинар давомида “Ҳалоллик вакцинаси” тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти ҳамда талаба-ёшларда коррупцияга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш масалалари ёритилди. Таъкидланганидек, ёшлар дунёқараши ва қадриятлар тизимида виждон, масъулият, ростгўйлик, ор-номус, инсоф, бурч ва эзгулик каби ахлоқий фазилатларни сингдириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу коррупциянинг олдини олишда асосий омил ҳисобланади. Тадбирда Фалсафа ва социология кафедраси мудири, профессор Г.Бекмуродова, кафедра доценти З.Боймуродов, Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси Н.Сражидинова, факультет тютори Х.Эшмирзаева ҳамда Ижтимоий иш йўналиши 1-босқич талабалари иштирок этдилар.