Илм ва хотира уйғунлиги: мазмунли давра суҳбати
21 Май 2026, 06:46
Университет янгиликлари
Кимё-биология факультети Органик кимё кафедраси томонидан кимё фанлари доктори, академик Анна Глушенкованинг 100 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда кимё йўналиши талабалари иштирок этди. Дастлаб олиманинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида қисқача маълумот берилди. Шунингдек, доцент N.Joърақулова ўз маърузасида Анна Глушенкованинг табиий бирикмалар кимёси, ўсимлик мойлари, хусусан пахта ёғини қайта ишлаш йўналишидаги илмий ишлари ҳамда уларнинг амалий аҳамияти ҳақида тўхталди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва давра суҳбати мазмунли ва қизғин руҳда ўтди.