Ёшлар тарбияси – умумий масъулият
Педагогика факультетида “университет – талаба – ота-она” ҳамкорлик тамойили асосида “Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулмиз” мавзусида 1–2-босқич талабалари ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди. Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев, Регистратор офиси бошлиғи С.Рустамов, факультет декани И.Юлдошев ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов сўзга чиқиб, талаба-ёшлар тарбияси, уларнинг ижтимоий ҳимояси ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Учрашув давомида талабаларнинг дарсларда фаоллиги, кийиниш ва муомала маданияти, ижарада ва талабалар турар жойларида яшовчи ёшлар билан тизимли ишлаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ўқув, илмий ва маънавий-маърифий йўналишларда олиб борилаётган ислоҳотлар, истиқболдаги режалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-мартдаги 149-сонли қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди. Тадбирда ота-оналар ҳам фаол иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар. Йиғилиш якунида фаол талабаларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланди.