Ёшлар бандлиги ва касбий ривожланиш йўлидаги амалий ташаббус
Ижтимоий фанлар факультетида Меҳнат ярмаркаси ҳамда Wоркшоп семинар-тренинг ташкил этилди. Унда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, университет битирувчи талаба-ёшлари иштирок этди. Семинар-тренингда университет Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қашқадарё вилояти ҳудудий маркази директори Г.Ҳайитова, Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Т.Маматқулов, Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник И.Худойқулов, вилоят “Келажак” маркази биринчи ўринбосари М.Ҳикматова ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ Қашқадарё вилояти филиали ходими Д.Суюнов ҳамда Ижтимоий фанлар факультети декани Д.Худойбердиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Семинар-тренинг давомида, шунингдек, талабаларга касбий ривожланиш, ишга жойлашиш ва меҳнат бозори талабларига мослашиш бўйича тавсиялар берилди. Меҳнат ярмаркасида 20 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, битирувчиларга бевосита ишга жойлашиш имкониятларини таклиф этдилар. Мазкур амалий ташаббус ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда келажакдаги касбий фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.