Соғлом авлод ва ирсий касалликлар профилактикаси бўйича давра суҳбати

Ижтимоий фанлар факультети талабалари иштирокида талаба-қизлар ўртасида кам учрайдиган (орфан) ва ирсий-генетик касалликларнинг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш ҳамда соғлом фарзанд туғилишини таъминлашга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир факультет Хотин-қизлар бўйича декан маслаҳатчиси Х.Эшмирзаева, Тиббиёт факультети катта ўқитувчиси А.Холмуродов ҳамда Тиббиёт факультети Хотин-қизлар бўйича декан маслаҳатчиси М.Очилова томонидан олиб борилди. Учрашувда ирсий касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, ДНКдаги ўзгаришлар ҳамда мутаген омиллар (радиация, кимёвий таъсирлар ва бошқалар) ҳақида тушунтириш берилди. Тадбида, шунингдек, талабалар ҳам фаол иштирок этиб, савол-жавоблар, шеър ва саҳна кўринишлари орқали соғлом турмуш тарзи, касалликларнинг олдини олиш ҳамда эрта аниқлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.