Жаҳон тарихий либослари — мода ва маданият уйғунлиги
21 Май 2026, 07:17
Университет янгиликлари
Санъатшунослик факультети Дизайн: либос ва газламалар йўналиши 2-курс талаба қизлари томонидан “Жаҳон тарихий либослари” кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада талабалар ўзлари яратган Қадимги Рим, Юнон, Қадимги Рус, Япон ва Ҳинд, шунингдек, ўрта асрлар Англия, Германия, Франция ҳамда Италия тарихий либосларини намойиш этдилар. Ҳар бир либос орқали муайян даврнинг маданияти, миллий анъаналари ва эстетик қарашлари акс эттирилди. Тадбир давомида либосларнинг тарихий аҳамияти, бичими, безак унсурлари ҳамда ранг танлови ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Мазкур кўргазма талабаларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш, тарихий мода санъатини чуқур ўрганиш ҳамда жаҳон либослар маданиятига бўлган қизиқишни оширишда муҳим аҳамият касб этади.