Қарши давлат университети жамоаси — “Тўмарис издошлари” Республика босқичи ғолиби!

Тошкент давлат тиббиёт университети спорт мажмуасида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-қизлар ўртасида “Тўмарис издошлари” спорт мусобақасининг Республика босқичи юқори савия ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мусобақа давомида иштирокчилар енгил атлетика, камондан ўқ отиш, велоспорт, эстафетали югуриш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда жамоани таништириш шартлари бўйича ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра, Қарши давлат университети жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди.
2-ўрин — Бухоро давлат университети
3-ўрин — Термиз давлат университети
 “Энг намунали жамоа” номинацияси — Қорақалпоқ давлат университети
“Энг аҳил жамоа” номинацияси — Жиззах давлат педагогика университети

Ғолиб ва фаол жамоалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Қарши давлат университети жамоасини ушбу юксак ғалаба билан самимий муборакбод этамиз!