Мустақиллик ғоялари — ёшлар тафаккурида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-120-сон қарорига мувофиқ, ташкилотлар, идоралар ҳамда таълим муассасаларида “Мустақиллик соати” ўқувларини ташкил этиш белгиланган. Мазкур вазифалар ижроси доирасида Қарши давлат университетида ҳам “Мустақиллик соати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда талаба-ёшлар қалбида Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат ҳамда мустақилликнинг бебаҳо неъмат эканини англаш туйғуларини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Латиф Қамбаров, Иқтисодиёт ва педагогика университети профессори, вилоят “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Саҳодат Муртозова ҳамда Турон университети доценти Нурбек Суяров иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ҳамда ёшларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида мазмунли маърузалар қилдилар.