Қашқадарёда бир гуруҳ ОАВ вакиллари эътироф этилди
29 Июнь 2026, 06:20
Университет янгиликлари
27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Қарши шаҳрида соҳа вакиллари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов соҳа ходимларини байрам билан табриклаб, бир гуруҳ фидойи журналистлар ва ОАВ вакилларини эсдалик совғалари ҳамда сиҳатгоҳларга йўлланмалар билан тақдирлади. Қувонарлиси, тақдирланганлар сафидан Қарши давлат университети Ахборот хизмати бўлими ходими Сетора Жалилова ҳам ўрин олди. Ҳамкасбимиз Сетора Жалиловани ушбу эътироф билан самимий табриклаймиз, келгуси фаолиятида улкан зафарлар, мустаҳкам соғлик ва янги ижодий ютуқлар тилаймиз!