Академик П.К.Хабибуллаев таваллудининг 90 йиллигига бағишланди

12 Сентябрь 2026, 04:48
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетининг Физика-математика факультети профессор-ўқитувчилари иштирокида таниқли олим, йирик фан ташкилотчиси ва сиёсий арбоб, академик П.К.Хабибуллаев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган илмий-маърифий тадбир ўтказилди.  Тадбирда академик П.К.Хабибуллаевнинг мамлакатимиз илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси, физика фанининг тараққиётидаги хизматлари, илмий мероси ҳамда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Шунингдек, олимнинг бой илмий меросини ўрганиш, унинг ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда физика таълими йўналишида илмий изланишларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.