Халқаро илмий стажировка: янги тажриба ва ҳамкорлик

12 Сентябрь 2026, 12:18
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети Француз тили йўналиши доценти А.Зоирова Франциянинг Université Côte d’Azur университетида илмий-педагогик стажировка ўтаб қайтди. Стажировка давомида у замонавий халқаро таълим тажрибаси, илмий-тадқиқот ёндашувлари, француз тилини ўқитишнинг замонавий методлари ҳамда инновацион педагогик қарашларни ўрганди. Шунингдек, университетнинг таълим ва илмий фаолиятини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш ва халқаро академик ҳамкорлик механизмлари билан яқиндан танишди. Стажировканинг муҳим натижаларидан бири А.Зоирова ва Alliance Française de Nice раҳбари David Vandevelde ўртасидаги учрашув бўлиб, унда икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Шунингдек, Université Côte d’Azur ва Қарши давлат университети ўртасида “2+2” форматидаги қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш бўйича музокараларда иштирок этилди. Унда Иқтисодиёт ва менежмент йўналишларида қўшма дастур ташкил этиш, талабалар академик мобиллиги ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур стажировка ҚарДУнинг халқаро академик ҳамкорлигини кенгайтириш, қўшма тадқиқот ва таълим лойиҳаларини ривожлантириш учун муҳим амалий қадам бўлди.