Талаба-қизлар билан очиқ мулоқот
Қарши давлат университети Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ва Психологик хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Шоҳида Карамова томонидан факультетларда талаба-қизлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Мулоқотлар давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, талаба-қизларнинг одоб-ахлоқи, муомала ва кийиниш маданияти, миллий қадриятларга ҳурмати, университет ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши ҳамда таълим жараёнида фаол иштирок этиши юзасидан тавсиялар берилди. Учрашувларда талаба-қизларни яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, билим ва касбий салоҳиятини ошириш ҳамда университетнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида фаол иштирок этишга чорлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.