“Биринчи курс мактаби” доирасида концерт дастури бўлиб ўтди

12 Сентябрь 2026, 12:20
Университет янгиликлари

“Биринчи курс мактаби” таништирув ҳафталиги доирасида вилоят мусиқали драма театрида Қарши давлат университети 1-босқич талабалари учун мазмунли ва кўтаринки руҳдаги концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастурида театр ижодкорлари томонидан “Амир Темур”, “Жадидлар” мавзусида саҳна коʻринишлари, “Аршин малалан” спектаклидан парчалар, шунингдек, дилбар куй-қўшиқлар ижро этилди. Ушбу мусиқий ва саҳна чиқишлари томошабинларга юқори кайфият улашди. Бундай тадбирлар 1-босқич талабаларининг университет ҳаётига мослашиши, уларнинг ижодий қобилиятларини намоён этиши ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.